Дунё янгиликлари

Мусулмон талабалар Африкада масжид қурадилар

Чоп этилди Yanvar 29, 2019 Мусулмон талабалар Африкада масжид қурадиларda fikr bildirishni o'chirish

Истанбул маданият университети талабалари Африкадаги диндошларига ёрдам беришга қарор қилишди ва улар билан биргаликда масжид барпо этмоқчи.  Улар Чад республикасида унчалик катта бўлмаган масжид қуришга етадиган маблағни тўплашга улгурдилар.

Лойиҳа муаллифлари Чад республикасининг, нафақат, Марказий Африкада, балки бутун дунё миқёсида энг қашшоқ давлатлардан бири эканига эътибор қаратдилар. Чадлик мусулмонлар минбари ва минораси бор ҳақиқий масжидда ибодат қилишни орзу қиладилар. 

Шунингдек, турк талабалари Африка ёшларини масжидга жалб қилишни истайдилар. Улар масжидда Қуръон курслари очиш ҳамда араб тилини ўргатишни режалаштирганлар. Университет талабалари масжид қурилиши битганидан сўнг Чадга бориб, Африка болаларига табиий фанлардан дарс беришни ҳам ният қилганлар. 

Ҳозирги вақтда ёшлар савобталаб инсонларни масжид қурилишига ёрдам қилишга даъват этмоқдалар. Бунинг учун банкдан махсус ҳисоб рақамлари ҳам очганлар.