Дунё янгиликлари

Қозоғистон мусулмонлари оилавий ажримга қарши курашмоқдалар

Чоп этилди Yanvar 29, 2019 Қозоғистон мусулмонлари оилавий ажримга қарши курашмоқдаларda fikr bildirishni o'chirish

Қозоғистоннинг Олмаота областида ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятнинг бебаҳо қадриятларини асраб-авайлаш мақсадида “Бахт” клуби ташкил этилди.  Бўлажак келин-куёвлар бу ерда руҳиятшунос, ҳуқуқшунос ва жамиятнинг катта авлоди вакилларидан ҳеч қандай тўловларсиз маслаҳат олишлари мумкин. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, лойиҳа ўз мевасини бера бошлади. 2018 йилда клуб фаоллари ажралиш остонасига келиб қолган 23та оилани сақлаб қолишга эришдилар.

Статистика департаменти хабарига кўра, 2018 йил ҳар ўнта никоҳнинг тўрттаси барбод бўлган. Мутахассисларнинг айтишича, худди шу даврга нисбатан никоҳлар сони 2,3 фоизга камайган ва ажралишлари сони, 9.1 фоизга ошган.