Гўзаллик

Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати?

Чоп этилди Noyabr 28, 2019 Юздаги ҳуснбузар қайси касалликлар аломати?da fikr bildirishni o'chirish

Шифокорларнинг тахминича, юздаги тошма вужудимиздаги хасталиклардан дарак бериши мумкин. Масалан, пешанадаги ҳуснбузар гормонал ўзгариш ёки ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммолардан далолат. Шунингдек, бош кийим сабаб терлаганда ҳам ҳуснбузар пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади «Rambler».

Бурундаги тошма юрак-қон томир тизимидаги бузилишлардан огоҳлантиради. Агар тошма қаншар соҳасида пайдо бўлса, жигарнинг қонни ёмон тозалаётганини англатади.

Кўз атрофидаги тошма буйрак яхши ишламаётганини билдиради, лаб атрофидаги ҳуснбузар эса ошқозон бузилиши ва ич қотишига ишора қилади. Яна лунждаги ҳуснбузар ҳам ошқозон-ичак йўлидаги муаммолардан огоҳлаштириши мумкин. Шунингдек, ўнг лунж нерв тизимига жавобгар. Шу боис юзнинг ўнг томонидаги тошма асабийлашмасликка чақиради. Чап лунждаги тошма эса жигар билан боғлиқ муаммолардан гувоҳлик бериши мумкин.

Иякдаги ҳуснбузар эндокрин тизими фаолиятидаги бузилишларга ишора қилади.