Пазандалик

Жуда мазали таом – болгарча пиширилган қўй гўшти

Чоп этилди Noyabr 28, 2019 Жуда мазали таом – болгарча пиширилган қўй гўштиda fikr bildirishni o'chirish

Зарур масаллиқлар: (6 кишилик): 1 кг. қўй гўшти (ёғли бўлсин), 3 бош пиёз, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ ун, 1 ош қошиқ томат пастаси, 2 бўлак саримсоқ пиёз, қора мурч, лавр япроғи, кўк пиёз, петрушка, майдаланган қизил мурч, туз.

Тайёрланиши:

  1. Қўй гўштини ўртача катталикда бўлаклаб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг.
  2. Пиёзни майда тўртбурчак шаклида тўғраб, қовурилаётган гўштга қўшинг. Туз сепиб, яна 5 дақиқа қовуришда давом этинг.
  3. Қовурмага ун солиб, аралаштиринг. Майдаланган қизил мурч сепинг. Кейин гўшт ботадиган миқдорда қайноқ сув солинг. Лавр япроғи солиб, 1 соатча паст оловда димланг. Гўшт майин ва юмшоқ пишиши керак.
  4. Қора мурч доналари, томат, майдалаб тўғралган кўк пиёз ва саримсоқ пиёзни солиб, яна 15 дақиқа димланг. Кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 2 соат