Болалар

Болажонлар ҳақида қизиқ маълумотлар

Чоп этилди Noyabr 29, 2019 Болажонлар ҳақида қизиқ маълумотларda fikr bildirishni o'chirish

Болажонлар ўз самимиятлари, беғуборликлари билан катталарни ўзларига ром этишни қойил қилишади. Аниқланишича, гўдаклар биз тасаввур қилгандан кўра ҳам кучли ва иқтидорли бўлишади. Олимлар болалар ҳақидаги биз катталарнинг хаёлимизга ҳам келмаган ажабтовур маълумотларни қайд этишди:

-дунё болаларининг барчаси ширинлик ва мультфилмларни яхши кўради.

-бола сузишга мослашган рефлекс билан дунёга келади.

-дунёдаги энг кичик туғилган чақалоқнинг вазни 270 грамм бўлган.

-Японияда болаларга умуман ёмон сўзлар ишлатишмайди, сўкишмайди.

-телевизорни берилиб кўраётган вақтда бола оғриқни деярли ҳис этмайди.

-уч яшар битта боланинг шовқини 200 та катта киши соладиган шовқиндан кучлироқ чиқади.

-болаларга энг кўп ҳуқуқ ва эркинликлар Канада давлатида жорий этилгандир.

-Араб мамлакатларида ёш болалар иштирокидаги туя пойгалари жуда машҳурдир.

– дунё тилларида бир-бирига жуда ўхшаш бўлган сўзлар бу ада ва ойи – “мама” ва “папа” сўзларидир.

– йилнинг январ ва март ойлари – болалар энг кўп туғиладиган ойлардир.

-дунёдаги энг йирик фотокўргазма – жилмаяётган болаларнинг суратларидан иборат кўргазма бўлган.

-Бельгияда болалар мактабга уч ёшдан қатнашни бошлайди.

– Германия – дунёда энг кам туғилишлар қайд этилган давлат.

-чақалоқ деярли киприк қоқмайди.

– футбол ўйнашни ман этиш – Бразилияда болалар учун энг оммалашган жазо туридир.

-боланинг кўзлари 15 ёшгача ривожланиб боради.

-янги туғилган чақалоқ кўк рангни кўрмайди.

-тўрт яшар болакай бир кунда ўртача 900 та савол беради.

-Нигерия – дунёда энг кўп эгизаклар туғиладиган давлат.

 

Бобур Аҳмад тайёрлади.