Дунё янгиликлари

Эрон компаниялари Сурияда 30 мингта уй қуради

Чоп этилди Noyabr 29, 2019 Эрон компаниялари Сурияда 30 мингта уй қурадиda fikr bildirishni o'chirish

Эрон компаниялари Сурия билан келишувга мувофиқ мазкур мамлакатда 30 мингта уй барпо этади. Бу ҳақда Эрон транспорт ва шаҳарларни ривожлантириш вазири Муҳаммад Исломий маълум қилган, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Уйлар қурилиши бўйича келишувга Сурия турар жой ва коммунал хўжалик вазири Суҳайл Абдуллатифнинг Теҳронга сафари чоғида эришилган.

Келишувга биноан инсфратузилма, турар жой қурилиши ва муҳандислик хизматлари бўйича учта Эрон – Сурия қўшма корхонаси тузилади.

“Келишувнинг устувор жиҳати Эрон компанияларининг Сурияда 30 мингта уй ва инфратузилма объектларини қуришидир. Сурия томони кейинроқ келишувнинг тафсилотларини эълон қилади”, – деди Исломий.