Болалар

Дин хазинаси – илмдир

Чоп этилди Noyabr 29, 2019 Дин хазинаси – илмдирda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни ҳазрати Ҳасан Басрийнинг ҳузурига бир аёл келиб, бундай деди:

– Эй, Аллоҳнинг дўсти! Сизга саволларим бор, жавоб беришингизни истайман,

– Сўранг, – дедилар Ҳасан Басрий ҳазратлари.

– Эй.. Имом! Дин поклиги, дин жавҳари, дин хазинаси нима? – деди аёл.

Ҳасан Басрий ҳазратлари:

– Сиз айтинг, биз ҳам эшитиб, ўрганайлик, – дедилар. Аёл айтдики:

– Дин поклиги – таҳоратдир.

Дин жавҳари – Аллоҳдан қўрқмоқдир.

Дин хазинаси – илмдир. Аёл яна қўшимча қилди.

Дин маъдани – ҳаёдир. Аллоҳ ҳаёли қулини мақтайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ҳаё – имоннинг бир бўлаги» эканини билдирганлар.

Ҳазрати Ҳасан Басрий бу аёлнинг сўзларини эшитиб, севинчдан ҳайрату ҳаяжонга тушдилар, аёлнинг сўзига мухлис бўлдилар.

“Эй, фарзанд!” китобидан

islom.uz