Дунё янгиликлари

Энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатига фақат битта мусулмон давлати кирди

Чоп этилди Yanvar 30, 2019 Энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатига фақат битта мусулмон давлати кирдиda fikr bildirishni o'chirish

Global Financ журнали 2019 йилнинг энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўнликка мусулмон давлатларидан фақат Қатар кирди ва еттинчи ўринга муносиб топилди. Рейтингнинг биринчи ўринларидан европа давлатлари ўрин олди. Энг хавфсиз учликка – Исландия, Швейцария ва Финляндия кирди. Шунингдек, биринчи  ўнлик таркибида –  Португалия, Австрия, Норвегия, Сингапур, Дания ва Янги Зеландия бор.

Рейтинг тузилганда учта асосий масалага эътибор қаратлиган – уруш ва тинчлик, шахсий хавфсизлик ва табиий офатлар хавфи. Табиий офатлар хавфи катта бўлгани боис Япония рўйхатда 43-ўринга тушди. АҚШ қотилликлар ва табиий офатлар кўп бўлгани сабабли 65-ўринга, Россия эса 108-ўринга лойиқ топилди.