Мақолалар

АҚИДА: Тавҳид пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсалар

Чоп этилди Dekabr 2, 2019 АҚИДА: Тавҳид пойдевори ва эътиқод қилиш тўғри бўлган нарсаларda fikr bildirishni o'chirish

(Давоми. Боши олдинги сонда)

– Аллоҳ зоти ва сифатлари билан мавжуддир. Унинг борлиги махлуқларнинг борлиги каби жисм, жавҳар, араз билан эмасдир. Унинг ҳади (ниҳояси) зидди, шериги, ўхшаши йўқдир. Аллоҳ, Унинг йади, юзи ва нафси бор. Аллоҳ Қуръонда зикр қилинган йад, юз ва нафс Унинг сифатларидир. Унинг қандайлигини биз билмаймиз. Аллоҳнинг йади қудратидир ёки неъматидир, дейилмайди. Зеро, ундай дейиш Унинг сифатини йўққа чиқариш бўлади. Баъзи қадарийлар ва муътазилийлар Унинг сифатларини йўқ дейди. Унинг йади Унинг сифатидир. Унинг ғазаби ва ризоси сифатларидан иккитасидир. Унинг қандайлигини биз билмаймиз.

– Аллоҳ таоло нарсаларни (борлиқни) йўқдан яратди. Аллоҳ таоло нарсаларни пайдо қилмасидан олдин қам, азалда билувчи эди. Нарсаларнинг қандай бўлишини тайин этиб, ҳукм қилувчи Удир. Бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳеч нарса Аллоқнинг хоҳишидан, илмидан, қазойи қадаридан, Лавҳул Маҳфузга битганидан ташқари бўлмайди. Аммо Лавҳул Маҳфузга баён этиб битгандир, ҳукм этиб битган эмас.

Қазо, қадар ва хоқиш-ирода Аллоҳнинг азалий сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз.

– Аллоҳ йўқни йўқлик ҳолатида қандайлигини ва уни яратса, қандай бўлишини билади. Аллоқ мавжудни борлик ҳолатида қандайлигини ва унинг йўқлиги қандай бўлишини билади. Аллоқ таоло билиши ўзгармай ё янгидан пайдо бўлмай, турганни турган ҳолида қандайлигини, агар у ўтирса, ўтирган ҳолида қандай бўлишини билади. Лекин ўзгариш ва ҳар хил ҳолатида бўлиши махлуқларда юз беради.

– Аллоҳ махлуқларни куфрдан ва имондан холи яратди. Сўнг уларга расуллари орқали хитоб қилди, имон ва тоатга буюрди, куфр ва гуноҳдан қайтарди. Кейин кофир бўлган ўз ихтиёри, инкори, ўжарлиги билан ва унга Аллоқ таолонинг мадади бўлмаганидан кофир бўлади. Мўмин бўлган ўз ихтиёри, иқрори, тасдиқи ва унга Аллоҳ таолонинг тавфиқи, мадади билан мўмин бўлади.

(Давоми бор).

 «Ал-фиққул акбар» асаридан

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 21-сонидан