Мақолалар

Тўртликлар

Чоп этилди Yanvar 31, 2019 Тўртликларda fikr bildirishni o'chirish

Яхши ният билан ёруғдир диллар,

Талпинсанг, манзилга элтади йўллар.

Умид бу – Аллоҳнинг азиз неъмати,

Англай бил, дарахт ҳам умид-ла гуллар.

* * *
Илмга ташнадан толиб чиқади,

Олдга интилганлар ғолиб чиқади.

Умрга заволдир ҳасад ила кек,

Умид рўшноликка олиб чиқади.

* * *
Имон қушин қалбга қамагин, эй дўст,

Нафсни тий, кўпни кам демагин, эй дўст.

Даҳри дунда уста чилангар бўлиб,

Синиқ кўнгилларни ямагин, эй дўст.

* * *
Қайларга ҳам етиб боргайдир оҳим,

Бошдаги сочимдан кўпдир гуноҳим.

Яна раҳматингдан умидвор бўлиб,

Сенга юзланаман. Ўзинг – паноҳим.

 

Қурбон Қарлиқий

«Ислом нури» газетасининг 1-сонидан