Пазандалик

«Қиш зийнати» салати

Чоп этилди Noyabr 30, 2019 «Қиш зийнати» салатиda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Картошка – 3 дона.
2. Лавлаги – 4 дона.
3. Тузланган бодринг – 2 дона
4. Қўзиқорин (шампиньон) – 300 гр.
5. Яшил нўхот – 200 гр.
6. Оқ пиёз – 2 дона.
7. Кўк пиёз – 1 боғ
8. Майонез – 200 гр.

Тайёрланиши:

Картошка ва лавлаги сувда қайнатиб олинади.

Оқ пиёз иккига бўлиниб, майда паррак қилиб тўгралиб, бироз сувда чайқаб олинади. Шунда пиёзнинг аччиғи кетади.

Кўк пиёз майда тўғралади.

Барча масаллиқлар тўртбурчак қилиб тўғралади ва аралаштирилади.

Майонез хушламайдиганлар уни ўрнига салат ёғини солиб, истеъмол қилишлари мумкин. Бунда салат янада витаминларга бой ва фойдали бўлади.