Дунё янгиликлари

Хадича Мелла биринчи хоккейчи деб тан олинди

Чоп этилди Noyabr 30, 2019 Хадича Мелла биринчи хоккейчи деб тан олиндиda fikr bildirishni o'chirish

Пайшанба куни Лондонда бўлиб ўтган маросимда 18 ёшли муслима аёл Хадича Мелла Буюк Британиядаги биринчи хоккейчи деб тан олинди. Бу ҳақда racingpost-га таяниб iqna нашри хабар беради.

Шу куни Лондоннинг ёш фуқароси Буюк Британиядаги биринчи профессионал хоккейчи муслима аёл Хадича ажойиб чавандозга айланди.

«Мен бошқа спортчиларнинг видео лавҳаларини кўриб ҳайрон қолдим. — Фақат устунликни даъво қилишдан иборат. Бундай унвонни қўлга киритганимга тўғриси ишонмайман», -дейди мукофот элчиси билан бўлган суҳбатда.

У жамиятга муслима аёлларнинг ижобий қиёфасини намойиш эта олганидан жуда ҳам хурсанд.

Авваллари Хадича Мелла мусулмон аёлларга нисбатан зулм ўтказилаётгани, уларнинг орзуларига эриша олмаслиги ҳақида янглиш тушунча борлигини айтган эди. Аммо бу мутлақо нотўғри тушунча эканлигини ушбу маросимда исбот қилиб берди.

Islom.uz