Янгиликлар

Хива турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилинди

Чоп этилди Noyabr 30, 2019 Хива турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Халқаро турк маданияти ташкилоти (ТУКРСОЙ) Маданият вазирлари доимий кенгашининг 37-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Хива шаҳри бир овоздан 2020 йилдаги Турк дунёси маданияти пойтахти деб танланди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Йиғилишда Хива шаҳрига бағишланган фильм намойиш этилди, Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Оқилова мазкур қадимий шаҳар ҳақида тақдимот ўтказди.

ТУКРСОЙ ҳар йили туркий давлатлардаги шаҳарлардан бирини Турк дунёси маданият пойтахти деб эълон қилади. Йил доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Турк дунёси пойтахти номи илк бор 2012 йилда Қозоғистоннинг Нур-Султон (ўша пайтдаги Остона) шаҳрига берилган. Жорий йилда турк дунёсининг маданий-маърифий тадбирларига Қирғизистоннинг Ўш шаҳри мезбонлик қилди.