Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?

Чоп этилди Dekabr 1, 2019 Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қанча?da fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил якунига қадар 15 миллиард долларга етади. Бу ҳақда Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида сенаторларнинг Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича берган саволларига жавобида маълум қилди.

Қўчқоровга кўра, йил бошида бу борадаги кўрсаткич 9 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойи ҳолатига бу 13,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Кредиторларни асосан халқаро молия ташкилотлари ташкил этади. Булар Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқалардир.

Кредиторлар давлатлар ичида Хитой (2 миллиард доллар), Япония (1,5 миллиард доллар) етакчи.

Кредит сифатида олинаётган маблағлар йирик-йирик лойиҳаларни амалга оширишга сарфланмоқда. Албатта, бу маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича мониторинг амалга оширилаётир. Бу ҳақда аҳолини кенгроқ хабардор қилиш мақсадида келгусида медиа тармоқларда кўпроқ чиқишлар амалга оширилиши айтиб ўтилди.