Пазандалик

Рулетли торт

Чоп этилди Dekabr 2, 2019 Рулетли тортda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Ун – 2 стакан
2. Тухум – 8 дона
3. Шакар – 1,5 стакан

Крем учун

1. Қаймоқ – 700 гр.
2. Қуюлтирилган сут (сгущенка) – 200 гр.

Тайёрланиши:

Тухумлар сариғидан ажратилиб, оқи қаттиқ бўлгунича кўпиртирилади.

Сўнг, оз-оздан шакар солиниб, кўпиртиришда давом эттирилади. Қаттиқ бўлганидан сўнг, битта-биттадан тухум сариғлари ва ун солиниб, аралаштирилади.

Аралашма листга текис қилиб ёйилиб, совиган духовкада пиширилади.

Пишганидан сўнг, иссиқлигида нам сочиққа рулет қилиб ўраб, совутилади.

Ичидаги начинкасига, музлатилган малинага шакар аралаштириб, суртилади (сувини бироз силқитиб). Сўнг, музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Кейин кичкина паррак қилиб кесилади ва думалоқ идишга териб, крем суртиб тахланади. Якунида, идиш устга лаган ёпиб, тўмпарилади ва яна музлаткичга қўйилади.

Музлаткичдан олиниб, идиш аста кўтарилиб олинади ва дастурхонга тортилади.

Эслатма: рулет ичига ҳоҳлаган начинка суртишингиз мумкин.