Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Мамлакат ишлари қалам ростлиги билан тузалади…

Чоп этилди Dekabr 3, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Мамлакат ишлари қалам ростлиги билан тузалади…da fikr bildirishni o'chirish

Бир куни амир ва вазир ўртасида ўзи амали афзаллиги хусусида мунозара бўлиб қолди. Амир айтди:

– Мен ўткир тиғ эгасиман ва сен заиф қалам соҳиби. Мамлакат қуввати шамширдандир, қаламдан эмас.

Вазир деди:

– Мамлакат ишлари қалам ростлиги билан тузалади, шамшир билан эмас.

Бу можаро султон қулоғига етди ва иккисини ҳузурига чорлади. Вазирга айтди:

– Қалам аҳли ҳамиша шамширдорларга хизматкор эдилар, сен аҳли қаламни нега аъло билурсан?

Вазир жавоб берди:

– Эй шаҳриёри олам, шамшир душманларга қарши иш беради, дўстлар борасида эмас. Қалам ҳам дўстлар фойдаси сабаби, ҳам душманларни даф қилиш боисидир.