Дунё янгиликлари

Малайзия ислом фанлари унивeрситeти вакиллари билан учрашув

Чоп этилди Dekabr 2, 2019 Малайзия ислом фанлари унивeрситeти вакиллари билан учрашувda fikr bildirishni o'chirish

Куни кеча Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчиси Равшан Усмонов Малайзия ислом фанлари университети ректори Муҳаммад Ризо Ваҳиддин билан учрашди.
Мазкур университет Малайзиядаги давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Унинг асосий мақсади миллий таълим ва тадқиқот тизимига ахборот технологияларини жорий этиш орқали ислом динини ўрганиш усулларини ишлаб чиқишдир. Университетда ўқитиш дунёвий ва диний фанларни ўз ичига олган ҳолда 32 йўналишда олиб борилади. Бу ерда 12 мингдан зиёд талаба, шу жумладан, 40 дан ортиқ мамлакатдан келган 700 нафар чет эллик ёш таҳсил олмоқда.
Бугунги кунда Малайзия ислом фанлари олий таълим муассасаси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Урганч давлат университети ўртасида ҳамкорликка оид ҳужжатлар имзоланган. Бу илм-фан соҳасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида доимий делегациялар алмашинувини амалга ошириш имконини бермоқда.
Мулоқот чоғида Муҳаммад Ризо Ваҳиддин Ўзбекистонда олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаб, Малайзиянинг Ўзбекистон университетлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма тадқиқотлар олиб бориш бўйича режаларни ишлаб чиқиш таклифини илгари сурди.