Дунё янгиликлари

43 ёшли ҳамюртимиз Санкт-Петербургда ёнаётган автобусдан қарийб 50 кишининг ҳаётини қутқариб қолди

Чоп этилди Dekabr 2, 2019 43 ёшли ҳамюртимиз Санкт-Петербургда ёнаётган автобусдан қарийб 50 кишининг ҳаётини қутқариб қолдиda fikr bildirishni o'chirish

Ижтимоий тармоқларда Приморск шоссесида бутунлай ёниб кетаётган автобус видеоси пайдо бўлди. Аниқланишича, ушбу транспорт воситаси салонида қарийб 50 йўловчи бўлган. Бу ҳақда Санкт-Петербург ҳукумати нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, барча йўловчиларни автобуснинг 43 ёшли ҳайдовчиси бўлган Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолган. Улар транспорт воситасини тарк этиб, ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Қайд этилишича, аввалига ҳайдовчи орқа томонда қора тутун пайдо бўлганини пайқаб қолган. У шу заҳоти автобусни тўхтатиб, кўз очиб-юмгунча учта эшикни очган ва эвакуация ҳақида эълон қилган.

Таъкидланишича, ҳайдовчи автобусни ўтўчиргич(огнетушитель) билан ўчиришга ҳаракат қилган, аммо бу ёрдам бермаган. Унга воқеа жойига етиб келган ФВВ ходимлари ёрдам берган. Қутқарувчилар оловни тезда бартараф этишган.

Санкт-Петербург ички ишлар органлари ходимлари томонидан вазият бўйича текширув ишлари олиб бориляпти.