Дунё янгиликлари

Филиппинда мусулмонлар яшайдиган ҳудуд автоном бўлди

Чоп этилди Yanvar 31, 2019 Филиппинда мусулмонлар яшайдиган ҳудуд автоном бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Филиппин аҳолисининг бир ярим миллионга яқини мусулмонлар кўп яшайдиган минтақанинг автоном бўлишини ёқлаб овоз бердилар. religionnews хабар қилишича,  мамлакат сайлов комиссияси Минданао оролидаги Бангсаморо минтақасини автономия деб эълон қилиш ҳақидаги қонуннинг расман ратификация қилинганини таъкидлаган. Орол аҳолиси 2010 йилги маълумотга кўра, 22 миллионни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми – моро мусулмон халқидир. Янги автоном минтақа маҳаллий масалаларни мустақил ҳал этишга қодир бўлиш учун ўзининг парламентига эга бўлади.