
Амалдорларга «шанель-манель» тақиқланди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳукумат йиғилишида мансабдор шахсларга маҳаллий ишлаб чиқариш саноатида тайёрланган кийимларни кийишга ва уларни тарғиб этишга даъват этди. Эндиликда давлат хизматчилари ишга қозоқ маҳсулотларини кийиб келади. “Бизда ҳамма нарса хориждан келтирилади, модницалар ва модапарастларни тушунса бўлади, уларга «шанель-манель»ни олиб келиб бераверинг. Бироқ оддий халқ… Кеча Ёшлар йили очилиши муносабати билан ташкил этилган учрашувда менга ажойиб костюм ва пойафзал кўрсатишди. Фақат биз уларга эътибор бермаймиз. Биз, ана шу ерда ўтирганлар ёппасига маҳаллий костюмларни кийишга ўтишимиз зарур, бунда ажабланарли ҳеч нарса йўқ”, дея Назарбоевнинг сўзларини келтиради қозоғистон ОАВ.