Мақолалар

Бўш қайтма!

Чоп этилди Fevral 1, 2019 Бўш қайтма!da fikr bildirishni o'chirish

Муҳаддис Аҳмад ибн Исҳоқ Ҳадрамийнинг уйига ўғри тушди. Ҳамма ёқни остин-устин қилди, бироқ қўлга илинарли нарса тополмади. Ортга қайтмоқчи бўлиб турган пайт уй соҳибининг:

– Эй йигит, обдастага сув тўлдириб, таҳорат ол ва намоз ўқи! Шунда бўш қўл билан ортга қайтмаган бўласан. Балки бу орада бирор нима келиб қолар, сенга берарман… – деган гапини эшитди.

Ўғри қочиб кетмади, уй эгасининг сўзини қабул қилди. Тонг отаётган чоғ бир бой Аҳмад ибн Исҳоқ Ҳадрамийга беш тилла танга ҳадя қилди. Ҳазрат уларни йигитга берди:

– Буни ол, туни билан ўқиган намозларинг учун мукофот, – деди.

Йигит бундай жўмардлик қаршисида шошиб қолди, қалби юмшади:

– Йўлдан адашдим, шу сабаб умримнинг қанча қисмини гуноҳ қилиб ўтказдим. Бир кечагина хайрга юз буриб, Аллоҳ таолога ибодат этганимнинг мукофотини эса дарҳол олдим, – дея тавба қилди.

 

Нигора МИРЗАЕВА тайёрлади.