Пазандалик

Қуймоқли салат

Чоп этилди Dekabr 4, 2019 Қуймоқли салатda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Қайнатилган колбаса – 150 гр.
2. Тухум – 4 дона
3. Бодринг – 2-3 дона
4. Горох – 2-3 ош қошиқ
5. Кўкатлар – 0,5 боғ
6. Майонез

Тайёрланиши:

Тухумдан оддий қуймоқ пишириб олинади.

Барча масаллиқлар тўртбурчак тўғралади. Кўкатлар майда тўғралади. Таъбга қараб тузи ростланиб, барча масаллиқлар майонез билан аралаштирилади.