Мақолалар

Инсоният учун абадий ибрат

Чоп этилди Dekabr 5, 2019 Инсоният учун абадий ибратda fikr bildirishni o'chirish

«Агар Биз хоҳласак, уларни турган жойларида (маймун, тўнғиз ё тош каби) нарсаларга айлантириб қўйган бўлур эдик. Сўнгра улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар ва (орқаларига ҳам) қайта олмаслар» (Ёсин ­сураси, 67-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу ан­ҳумо оятни: “Агар хоҳласак, уларни уйларида турганларида ҳалок қилурмиз”, деб тафсир қилган.

Ибн Касир раҳимаҳул­­лоҳ оят тафсирида бундай де­­ган: “Оятдаги “масх” сўзи­нинг маъ­носи ташқи кўри­нишни ўз­гартириб, уни тош ё жонсиз нарса ёки ҳайвонга айлантириб қўйишдир”.

Ҳасан Басрий ва Қато­да раҳимаҳумаллоҳ: «Оят “уларни оёқлари турган жойда қотириб қўямиз”, маъносидадир. Шунинг учун оят давомида: “Сўнгра улар (олдинга) юришга ҳам қодир эмаслар ва (орқаларига ҳам) қайта олмаслар”, дейилган. Ҳа, улар бир ҳолда қотиб қола­дилар. Олдинга ҳам, орқага ҳам силжий ол­майдилар», дея тафсир қи­лишган. .

Имом Бағавий раҳима­ҳуллоҳ оятни: “Агар хоҳла­сак, уларни ўз уйларида ўтирганларида тошларга айлантириб қўямиз. Улар­нинг руҳлари бўлмайди”, деб тафсир қилган.

* * *

Ояти каримада зикр қи­линган ҳолат қадимги Пом­пей шаҳрини ёдга солади. Помпей ҳозирги Италия­нинг Неапол шаҳри яқинида жой­лашган. Шаҳар аҳолиси фаҳшга ўта берилган эди. Зино, фаҳш ишлар одамлар кўз ўнгида, кўчаларда, дўконларда, уйларда, ҳатто фарзандлари кўз ўнгида содир этиларди.

Аллоҳ таоло шаҳар аҳо­лисини милодий 79 йили ҳалок қилган. Ўшанда шаҳар яқинидаги Везувий вулқони отилиб, ундан чиққан лава (ёниб турган тошлар) шаҳар аҳолиси устига шу қадар кўп ёғилганки, оқибатда уларнинг ҳаммаси турган жойида қотиб қолган. Улар кўринишидан худди тирикка ўхшайди, аммо руҳлари йўқ. Қотиб қолган жасадлар устида лава изларини, уларнинг юзида эса азоб, оғриқ аломатлари яққол сезилиб турганини кўриш мумкин.

Ўша воқеанинг гувоҳи бўлган сиёсатчи ва ёзувчи кичик Плиний эсдаликларида бундай ёзиб қолдирган: “Улкан қора булут тезлик би­лан яқинлашиб кела бошла­ди. Ичида эса жуда катта ҳажмда чақмоқ чақишига ўхшаган олов кўриниб ту­рарди”. .

Мазкур ҳодисадан анча йиллар ўтгач, шаҳардаги археологик тадқиқотлар жа­раёнида ҳамма нарса асл ҳолатида сақланиб қолгани маълум бўлди. Кўп метр­ли қалин кул остидан кў­чалар, жиҳозлан­ган уй­лар, одамлар ва ҳай­вонлар қолдиқлари то­пилди. .

Кичик тош баландлик­дан тушса, одамнинг ҳало­ка­ти­га сабаб бўлиши мумкин. Помпей аҳолиси кўча­ларни тарк этиб, уйлари­га яширинишади. Улар уйнинг томи мустаҳкам бизни сақлаб қолади, деб ўйлашади. Ша­­ҳар эса тутун сабабли зул­мат ичида қолган эди. Кул ва қайноқ тошлар уйлар­нинг томларини бузиб, ичкарига кира бошлайди. Заҳарли газ билан бирга ҳарорати 500–700 даражали иссиқ дам уйларга киради. Газ йўли­­да учраган барча нарсани ёндириб юборар­ди. Кўча­да, йўлларда, уй­лар­даги бар­ча иссиқдан, заҳарли газ ва тошлардан ҳалок бўлди. Археологлар кўп миқдор­да отлар ва бошқа ҳайвонларнинг ҳам қо­тиб қол­ган жасадларини топ­­дилар. .

Шу ўринда бир савол ту­ғилади. Ўта юқори ҳаро­­ратдаги тутун ва кул инсонни эритиб юбориши керак эди. Аммо мазкур Помпей аҳо­лиси эриб кетмай, нега қотиб қолган? Чунки Ал­лоҳ таоло фаҳш ва зинога берилган кимсаларни қан­дай ҳалокатга дучор қи­лишини келажак инсо­ни­ятга кўрсатиш учун худди Фиръавннинг жасадини сақлаганидек, уларни ҳам шармандалик ҳолатларда қотириб қўйди.

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Зинога яқинлашмангиз. Албатта, у фаҳш ва ёмон йўл­дир” (Исро сураси, 32-оят). Мўмин-мусулмон одам зинонинг яқинига ҳам йўла­маслиги керак. Зинога олиб борувчи нарсалардан ҳам узоқда бўлиши лозим.

 

Тафсир китоблари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими

Нозимжон ИМИНЖОНОВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 11-сонидан