Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг орқа томонларида турган саҳобаларини ҳам кўрганлари

Чоп этилди Dekabr 6, 2019 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг орқа томонларида турган саҳобаларини ҳам кўрганлариda fikr bildirishni o'chirish

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоздаликларида саҳобалар ва мунофиқлар орқа томонларида туриб нима қилаётганларини ҳам кўриб турардилар.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Кунлардан бир куни намозга такбир айтилганда, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй инсонлар! Мен сизларнинг имомингизман. Руку ва саждада мендан олдинга ўтиб кетманг. Бошларингизни ҳам мендан олдин кўтарманг. Мен сизларни олдиндан ҳам, ортдан ҳам кў­риб тураман. Муҳаммаднинг жони измида бўлган Зотга қасам, мен кўрган нарсани кўрганингизда, оз кулиб, кўп йиғ­лаган бўлардингиз”, дедилар.

Саҳобалар: “Нимани кўрдингиз, Ё Расулуллоҳ?” деб сўради.

– Жаннат ва дўзахни, – дедилар у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)»[1].

Бошқа бир ривоятда: “Сизлар олдиндаги нарсани кўраяпсизларми? Аллоҳга қасам, менга сизларнинг рукуларингиз ва саждаларингиз ҳам махфий эмас. Мен сизларни ортимда турсангиз ҳам кўраман”, дедилар[2].

 

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ва Имом Байҳақий ривояти.

[2] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм