Мақолалар

Раҳмати ғазабидан устундир

Чоп этилди Dekabr 6, 2019 Раҳмати ғазабидан устундирda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алай­­ҳи ва саллам бундай марҳа­­мат қилдилар: “Аллоҳ тао­ло махлуқотни яратиш­ни ирода қилгач, (Имом Мус­лимнинг ривоятида, “Ал­лоҳ таоло махлуқотни яратганда”) Аршнинг устида бўлган муборак Китобга бундай деб ёзди: “Албатта, раҳматим ғазабимдан ус­тундир!”» (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Тер­мизий ривояти).

ШАРҲ

Бу ҳадиси шарифдаги раҳ­матнинг устунлигидан му­род Аллоҳ таолонинг раҳ­мати барча махлуқот­ларини қамрашидир. Зе­ро, “ғазаб” ва раҳмат “Аллоҳ ­таолонинг биз қандайлигини тасаввур қилолмайдиган сифатлари”­дандир. Аллоҳ таоло­нинг бир сифати бошқа си­фа­тидан устун бўлол­майди.

“Фиқҳул акбар” шарҳида бундай дейилади: “Шу­нинг­дек, ғазаби ва ризоси ҳам ўх­шаши йўқ бўлган икки си­фат­дир. Бандаларда ғазаб қон­­нинг шиддат билан айланиши, юзларнинг қизариши, ақлга бўйсунмаслик каби ҳолатларда бўлади. Шу­нинг­дек, уларнинг розилиги ҳам шодланиш, хуш кайфиятда бўлиш каби мах­луқларга хос руҳий ҳолатдир. Аллоҳ таоло эса уларнинг барчасидан покдир”.

Аллома Турбуштий ҳадис шар­­ҳида бундай дейди: “Бан­да­­ларнинг Аллоҳ таолонинг раҳ­матидан насибалари Унинг ғазабидан насибаларига кўра кўпдир”.

Аллоҳ таолонинг ғазабига эса фақат унга лойиқ бўлган­да учрайди. Чунки бандалар Аллоҳ таолонинг раҳ­матига лойиқ бўлмасалар ҳам эри­шадилар. .

Тибий: “Махлуқотлар Ал­лоҳ таолонинг раҳматига ло­йиқ иш қилмасалар ҳам, раҳм кўраверадилар. Бироқ ғазабига тақозо этадиган бирор иш сабабли дучор бў­лишади. Чунончи, инсон она қорнида эканида, сут эма­ди­ган пайтида ва сутдан чиқ­қанида, ҳануз ҳеч бир тоат қилиш ёшига етмаган пайти­да ҳам Аллоҳ таолонинг марҳаматига бурканган бў­лади. Яратганнинг ғазабига эса бирор ёмонлик, гуноҳ содир этганидан кейингина учрайди”, деган.

Қайси гуноҳ Аллоҳ тао­лонинг ғазабига боис экани­ни ҳеч биримиз билмай­миз. Шунинг учун барча гуноҳ­лардан тийилишимиз лозим. Тоат-ибодатларимизни вақ­тида адо этиб, хайрли ва эзгу ишларимизни кўпайтириб, Аллоҳ таолонинг раҳматига бурканиш барчамизга насиб этсин.

Манбалар асосида Содиқ НОСИР тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 11-сонидан