Мақолалар

“Менга учинчи қўлни ҳам бер”

Чоп этилди Dekabr 8, 2019 “Менга учинчи қўлни ҳам бер”da fikr bildirishni o'chirish

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг озод қилган қуллари Абу Рофеъдан ривоят қилинади:

Унга бир қўй ҳадя қилинди ва уни қозонга солди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келиб қолдилар ва: “Эй Абу Рофеъ! Нима у?” деб сўрадилар.

– Бизга қўй ҳадя қилинганди, уни қозонга солиб пиширдим, – деди.

– Эй Абу Рофеъ! Менга унинг қўлини узат, – дедилар. Қўйнинг қўлини узатди. Сўнг: “Бошқа қўлини ҳам узат”, дедилар. Бошқа қўлини ҳам узатди. Сўнг яна: “Бошқа қўлини ҳам узат”, дедилар.

– Ё Расулуллоҳ! Қўйда иккита қўл бўлади, – деди.

– Агар сен жим бўлиб қўлларни узатиб турганингда, қўллар кетма-кет чиқишдан тўхтамасди”, деб, сув келтиришни буюрдилар. Оғизларини чайқаб, қўлларини ювдилар ва туриб намоз ўқидилар.

Сўнг уларнинг ҳузурига қайтиб чиқдилар ва уларнинг олдиларидаги гўштдан ҳам тамадди қилиб, сўнг масжидга кириб намоз ўқидилар. Сувдан фойдаланмадилар»[1].

[1] Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ривояти.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм