Мақолалар

Абу Ҳафс Кабир Бухорий

Чоп этилди Dekabr 8, 2019 Абу Ҳафс Кабир Бухорийda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳафс Кабир Аҳмад ибн Ҳафс Бухорий (милодий IX аср) Бағдодга бориб, у ерда Имом Муҳаммад билан учрашади ва ундан дарс олади. Ҳанафий мазҳаби фиқҳини ўзлаштириб, бошқа диний илмларни эгаллаб, Бухорога қайтиб келади. Бу ерда у бир неча масжид ва мадрасалар қурдиради. Талабаларга дарс ўтиб, одамларнинг турли саволларига жавоб қайтаради, масалаларни баён этади.

Абу Ҳафс Кабир Бухорий биринчи бўлиб Мо­вароуннаҳрга ҳанафий мазҳаби таълимотларини олиб келди. Унинг устозлигида кўпгина фақиҳлар ва олимлар етишиб чиқди. Тарихчилар таъкидлашича, Бухорода илмнинг ёйилиши, имом ва уламоларнинг ҳурмат ва эъзоз топишига Абу Ҳафс Кабир Бухорий сабаб бўлган.

Абу Ҳафс Кабирнинг ўғли Абдуллоҳ ҳам буюк фақиҳ бўлгани учун Абу Ҳафс Сағир, яъни кичик Абу Ҳафс деб аталган.

Абу Ҳафс Кабирнинг шуҳрати бутун Ислом оламига ёйилди. Араб диёри олимлари бирор масаланинг жавобини топишда қийналиб қолишса, Абу Ҳафс Кабирга мурожаат қилишарди.

Шайх Абдулазиз МАНСУР

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 11-сонидан