Мақолалар

Абу Талҳанинг сусткаш оти Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баракотларидан отлар ичида учқурига айланди

Чоп этилди Dekabr 8, 2019 Абу Талҳанинг сусткаш оти Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) баракотларидан отлар ичида учқурига айландиda fikr bildirishni o'chirish

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

«Одамлар бир нарсадан қўрққанларида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Талҳанинг имиллаб юрадиган отини миндилар. Чиқиб, бир ўзлари от чоптириб кетдилар. Одамлар ҳам ортларидан отларини югуртириб кетишди. У зот: “Қўрқманглар! Бу от денгиз экан”, дедилар.

Аллоҳга қасам, ўша кундан кейин ундан ҳеч бир от пойгада ўзиб кетолмади»[1].

[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Бухорий ва Имом Байҳақий ривояти.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм