Мақолалар

Шайтон билан Иблиснинг фарқи

Чоп этилди Dekabr 9, 2019 Шайтон билан Иблиснинг фарқиda fikr bildirishni o'chirish

Инсонни Аллоҳ таолога итоат қилишдан чалғитиб, гуноҳ-маъсиятларга ундайдиган ҳар қандай кимса “шайтон” ҳисобланади. Шайтонлар жинлар тоифасидан бўлгани каби инсонлар тоифасидан ҳам бўлади. Уларни бирлаштирадиган нуқта битта – ер юзида зулм ва ноҳақликни ёйиш. Жинлар тоифасидаги шайтонлар ҳақ йўлдан узоқлашиб,  исёнга юз тутган ва куфрга чорловчилардир. Инсон тоифасидаги шайтонлар эса жинлар тоифасидаги шайтонлар билан мақсадлари бир. Шунинг учун биз қачонки шайтонга таъриф берадиган бўлсак, қандайдир муайян мавжудод ҳақида эмас, балки унинг табиати ҳақида сўз юритамиз, холос. Куфр, ширк ва исёнга чорловчи ҳар қандай кимса шайтондир.

Иблисга келсак, биз уни жинлар тоифасидаги шайтон деб айтамиз. У қачонлардир улуғ даража эришган ва айтиш мумкинки, фаришталар орасида ҳам бирмунча вақт яшаган. Аммо унинг фаришталардан фарқли жиҳати – танлаш имконига эга эди. Иблисда Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқи тўлиқ бор эди. Буйруқдан бош тортиши унинг исёнкор эканлигининг  белгиси бўлди. Албатта, бу Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлди. Зеро Аллоҳ иблисни итоат ёки исённи танлашга ихтиёрли қилиб яратганди.

Шайх Мутавали Шаъровийнинг

Шайтоннинг инсонга адовати” китобидан