Ўзбекистон янгиликлари

Hidoyat.uz сайтининг QR-коди

Чоп этилди Fevral 1, 2019 Hidoyat.uz сайтининг QR-кодиda fikr bildirishni o'chirish

QR-код тарихи. QR-код – инглизча “Quick Response” сўзларидан олинган бўлиб, Quick – тез, Response – жавоб, яъни “тезкор жавоб деган маънони билдиради. Ушбу тизим 1994 йил Япониянинг Denso-Wave компаниясида яратилган. Битта QR-код 7089та рақам, 4296та рақам-ҳарф, иккилик саноқ системасида 2953 байт ёки 1817та иероглифларни ўз ичига олиши мумкин.

Таърифи. QR-код – кодланган маълумот, квадрат кўринишидаги тасвир. У оддий матн, интернет манзили, телефон рақами, муайян жой ва бошқалар бўлиши мумкин. Камерали телефонларда квадрат кўринишидаги тасвир остида яширинган маълумотларни осон ўқиш мумкин. Бунинг учун телефон камерасини QR-кодга йўналтириб кодланган маълумотга эга бўлиш имкони бор.

Фойдаланиш тартиби. Ҳозирда QR-кодни ўқийдиган кўплаб дастурлар мавжуд. Улардан энг кўп тарқалгани: iPhone қурилмалари учун Bakodo, Андроид тизимида ишловчи қурилмалар учун эса Barcode сканнеридир. Уларни “App Store” ёки “Play Маркет”дан бепул юклаб олишингиз мумкин.

Маълумотларни QR-кодга айлантириб берувчи бепул онлайн сайтлар:

www.qrcoder.ru,

www.qrmania.ru

 

Қуйида Hidoyat.uz сайтининг QR-коди

 

QR-кодни очсангиз, Hidoyat.uz сайтига кирасиз ва унда эълон қилинган диний-маърифий маълумотлар ҳамда нашриёт фаолияти маҳсули бўлган китобларимиз таърифи, уларнинг нархлари билан танишасиз. Шунингдек, уларни онлайн харид қилиш баробарида “Ислом нури” газетаси, “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналларига онлайн обуна бўлиш имкониятига эга бўласиз.