Дунё янгиликлари

Мусулмон давлатлари пойтахти аҳоли энг зич яшайдиган шаҳарлар бўлади

Чоп этилди Fevral 1, 2019 Мусулмон давлатлари пойтахти аҳоли энг зич яшайдиган шаҳарлар бўладиda fikr bildirishni o'chirish

2035 йилга келиб Индонезия пойтахти Жакарта дунёдаги аҳоли энг зич яшайдиган шаҳарга айланади. Oxford Economics илмий-тадқиқот инстититути экспертлари шундай тахмин қилмоқда. Оксфорд иқтисодчиларининг илмий тахминларига кўра, 2035 йилга келиб Жакарта аҳолиси 38 миллионга етади. Экспертлар иккинчи ўринга Токио чиқади, унинг аҳолиси 37,8 миллион бўлади, демоқдалар. Учинчи ўринга эса Хитойнинг Чунцин шаҳри 32,2 миллион аҳолиси билан даъвогарлик қилади.

Иқтисодий масалаларда энг кучли иқтисодиёт билан Нью-Йорк биринчи ўринда бўлади, ундан кейинги ўринларни эса Токио ва Лос-Анжелес эгаллайди.