Саломатлик

Энг фойдали қуритилган мева

Чоп этилди Dekabr 12, 2019 Энг фойдали қуритилган меваda fikr bildirishni o'chirish

Парҳезшунос-шифокор Елена Соломатина қуритилган мевалар фойдаси ҳақида айтиб, уларни қандай танлаш кераклигини тушунтириб берди. РИА Новости хабарига асосан.

Мутахассис қуритилган меваларни “консентрат” деб атади, чунки улар таркибида янги меваларга қараганда кўпроқ витаминлар ва бошқа фойдали элементлар мавжуд. Бироқ уларда шакар миқдори анча юқори. Шунинг учун уларни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Шифокор энг фойдали қора олхўри ва майиз эканлигини айтди.

Соломатина қуритилган меваларда магний ва калийнинг юқори миқдори борлигини таъкидлаб ўтди. Майиз танадан ортиқча суюқликни чиқаришга ёрдам беради ва қон томирларини мустаҳкамлайди.

“Уларда жуда кўп антиоксидантлар мавжуд, антосиянинлар ва полифенолларга бой, қаришни тўхтатади ва юрак-қон томир тизимини даволайди, кўзларга фойдали таъсир кўрсатади. Аммо шуни эсда тутишимиз керакки, майиз барча бошқа қуритилган меваларга қараганда кўпроқ шакарга эга. Қора олхўри – ич бўшатади, туршак – пешоб ҳайдайди. Олмаларда жуда кўп калий бор. Анжир биопросессларни барқарорлаштиради”, – дейди Соломатина.

Унинг сўзларига кўра, қуритилган мевалардан компот пиширишнинг ҳожати йўқ, лекин истеъмол қилишдан аввал иссиқ бўлмаган сувда ювиш керак.

Шифокор, шунингдек, маҳсулотларнинг ташқи кўринишига эътибор қаратди: ҳаддин зиёд “чиройли” бўлган  туршак, хурмо ва олхўриларни сотиб олиш керак эмас.

Бу жуда ёрқин ва ялтироқ қуритилган меваларга ҳам тааллуқли. Бундай белгилар маҳсулот олтингугурт, парафин ёки мой билан ишлов берилган бўлиши мумкин.