Мақолалар

Амр ибн Ахтобда нубувват асарининг кўриниши

Чоп этилди Dekabr 16, 2019 Амр ибн Ахтобда нубувват асарининг кўринишиda fikr bildirishni o'chirish

Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга: “Яқинроқ кел”, дедилар. Келганимда менинг соч ва соқолимни қўллари билан силаб: “Аллоҳим, уни гўзал қил ва гўзаллигини давомли қилгин”, дедилар».

Амр ибн Ахтоб (розияллоҳу анҳу) очиқ юзли киши эди. Юз ёшдан ошганида ҳам, ҳатто вафот этгунга қадар юзига ажин тушмаган ва соқолида эса озгина оқ бор эди, холос[1].

[1] Имом Бухорий, Имом Насоий ва Имом Байҳақий ривояти.

 

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан