Янгиликлар

Тайинлов

Чоп этилди Fevral 2, 2019 Тайинловda fikr bildirishni o'chirish

Одилхон қори Юнусхон ўғли пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Камолон даҳасидаги “Хожа Аламбардор” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.

Одилхон қори Юнусхон Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. 1998-1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Ҳазрати Умар” жоме масжиди имом-хатиби, 1999-2000 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом ноиби, 2000-2011 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби, 2010-2016 йилларда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари, 2011-2018 йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби ва “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли бир неча диний-маърифий мавзудаги китоблар, рисолалар ва мақолалар муаллифи. Шунингдек, унинг панду насиҳатларни ўзига мужассам этган аудио дисклари эълон қилинган.

Таниқли уламо, ўткир воиз Одилхон қори Юнусхон ўғли бугунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди тарғибот бўлими раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлига ушбу жоме масжиддаги масъулиятли вазифада халқимизнинг диний-маърифий эҳтиёжини таъминлаш йўлида Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати