UzAuto Motors автомобиллари Саудия Арабистонига экспорт қилиниши мумкин
Бугун “Ўзавтосаноат“ АЖда Саудия Арабистони Қироллиги компанияси вакиллари билан амалий учрашув ўтказилди. Бу ҳақда UzAuto Motors ахборот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида саудияликлар UzAuto Motors маҳсулотларини ўз мамлакатлари бозорида илгари суришга қизиқиш билдиришди.
Шунингдек, музокаралар асосида компания раҳбари Адиб Кутуб ҳамкорлик шартларини муҳокама қилишга ва келгусида дилерлик келишувини имзолашга тайёр эканлигини билдирди.
Манба Саудия Арабистонининг айнан қайси компанияси ҳақида гап кетаётганини маълум қилмаган.