Ўзбекистон янгиликлари

«Ислом нури» газетасининг 2-сони нашрдан чиқди

Чоп этилди Fevral 4, 2019 «Ислом нури» газетасининг 2-сони нашрдан чиқдиda fikr bildirishni o'chirish

“Ислом нури” газетаси январь ойида ўз мухлислари учун газетанинг яна бир сонини нашрдан чиқарди. Ушбу сон ўзига хос дизайн ва контентга эга бўлиб, унда диний-маърифий мавзудаги мақолаларни ўқишингиз, юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида хабарлар билан танишишингиз мумкин.

Янги шаклда чоп этилган газета муштарийлар томон йўлга чиқди.
Газетамизнинг жорий йилдаги иккинчи сонида қуйидаги мавзулардаги мақолалар билан танишишингиз мумкин:

«Хурмо» номли мақолада Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида қайд этиб ўтган мева ҳақида сўз боради. Ушбу мақолада хурмонинг инсон саломатлигига фойдалари ҳам келтириб ўтилган.

«Мен ким бўлдим?» номли ҳаётий ҳикояда бировнинг хизматига муҳтож бўлган кишига оғир юк қўйиш, ортиғини талаб қилиш нотўғри иш экани ҳақида сўз боради. Буни тушуниб етиш, хатони тўғирлаш эса мўмин кишини виждон азобидан ҳалос бўлишига сабаб бўлиши айтилади.

Бундан ташқари, газетамизнинг ушбу сонида «Ўзингиз ўқиб беринг, ойижон!», «Бугун – имкониятингиз борида» номли мақолалар билан танишишингиз мумкин.

Ҳурматли муштарийлар, “Ислом нури” газетасига obuna.hidoyat.uz сайти, “Ўзбекистон почтаси”нинг ҳудудий бўлималари ёки ўзингизга яқин бўлган масжидларда обуна бўлишингиз мумкин.