Дунё янгиликлари

Швеция болалари Ислом билан танишдилар

Чоп этилди Fevral 5, 2019 Швеция болалари Ислом билан танишдиларda fikr bildirishni o'chirish

Гетеборгеда бўлиб ўтган мусулмон адабиёти китоблари кўргазмасида мактаб ўқувчилари Ислом ва болалар нашри билан танишдилар. Швеция Скандинавия оролларидаги кўп миллатли ва кўп маданиятли давлат саналади, шу боисдан ҳукумат болаларга Ислом асосларини ўргатишга қарор қилди.

Халқаро китоб кўргазмасига Оскар Тримбель тақдим этган янги китоблар дастлаб боғча тарбияланувчиларига, сўнг эса мактаб ўқувчиларига ўқув қўлланмаси вазифасини ўтайди.

40 саҳифали китоб Умар деган мусулмон боланинг бувиси билан Швецияга келгани бу ерда у бошидан ўтказган воқеаларни ҳикоя қилади. Яна бир китоб эса Асла деган қизалоқ ва унинг бобоси тарихини сўзлайди.

Китоб нашри билан шуғулланган Оскар Тримбель мусулмон мамлакатларида кўп вақтини ўтказган. У китобларни нашр қилишда ва уларга бадиий безак беришда мусулмон ёзувчилар ва рассомлар билан ҳамкорлик қилди.