Дунё янгиликлари

Жалолиддин Румий ҳаёти ҳақида анимацион фильм ишланди

Чоп этилди Dekabr 26, 2019 Жалолиддин Румий ҳаёти ҳақида анимацион фильм ишландиda fikr bildirishni o'chirish

Туркиянинг Коня шаҳрида буюк мутафаккир Жалолиддин Румийнинг ҳаётига бағишланган “Меҳримоҳ Қоратой” номли анимацион фильм ишланди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Фильмда кичик Жалолиддин ва унинг оиласи Коняга қандай келиб қолгани, Шамс Табризий билан қандай учрашгани ва у Румийга маънавий ҳаётда йўл кўрсатувчи киши бўлгани тасвирланади. Фильмда мутафаккирнинг машҳур ўгитлари келтирилган.

Мультфильм Конянинг Қоратой тумани ҳокимлиги буюртмасига асосан ишланди. Туман ҳокими Ҳасан Қилчанинг айтишича, Румийнинг ҳаёти тўғрисида кўплаб тадқиқотлар мавжуд, аммо бундай турдаги видеоматериаллар етишмайди.

“Биз ижтимоий тармоқларда “Меҳримоҳ Қоратай” номли гуруҳ яратдик, у ерга янги серияларни жойлаштиряпмиз. Ҳозирда жами кўришлар сони 5 миллионга етди. Ўтган ойда 22та қисмини тайёрлагандик ва уларнинг ҳар бири бир дақиқадан иборат. Биз барча қисмларни жойлаштиришни, кейин уларни битта фильмга бирлаштиришни режалаштирганмиз. Фильмга асосан ёшлар қизиқиш билдирмоқда. Бизнинг мақсадимиз Румий ҳаёти тўғрисида ишончли, тўғри ва қисқача маълумот бериш. Худо хоҳласа, бу мақсадга эришамиз”.