Мақолалар

Буюк Британияда Ислом

Чоп этилди Dekabr 26, 2019 Буюк Британияда Исломda fikr bildirishni o'chirish

2001 ва 2009 йиллар оралиғида Ислом Буюк Британияда энг тез ривожланувчи дин сифатида иккинчи ўринда эди. Ҳозир биринчи ўринда.

1889 йили Уокингда барпо этилган Шоҳ Жаҳон масжиди Британиядаги дастлабки жомедир. Ўша йили Абдуллоҳ Куиллиам ҳам Ливерпулда мусулмонлар учун ибодатхона қурдиради. Лондондаги биринчи масжид 1924 йили қурилган.

Мусулмонлар сонининг ортиб бориши янги масжидларга эҳтиёж пайдо қилди ва масжидлар сони 2007 йилга келиб 1500 га етди.

2015 йили Британия Ис­лом банки “Al Rayan” мусулмонларнинг мамлакат савдо айланмасига таъсири юзасидан ўтказган тадқиқоти натижасини эълон қилди. Унга кўра, савдо айланмасида мусулмонларнинг ҳиссаси катта экан.

Британиядаги Гитсон университети тадқиқотчилари маълум қилишича, 2013 йили Британияда ҳар ой юзлаб британияликлар Исломни қабул қилган ва бу кўрсаткич ҳар йили юксалиб бораётир.

1889 йилдан Буюк Бри­танияда Британия мусулмонлари ассоциацияси фаолият юрита бошлади. 1996 йилда мамлакат мусулмонларининг ягона вакиллик органи – Буюк Британия мусулмонлари кенгаши ташкил топди.

Мусулмон аҳоли кўпроқ тар­қалган шаҳарлар: Манчестер (15,8 фоиз), Бирмин­гем (21,8 фоиз) ва Брэдфорд (24,7 фоиз). Демографик ўз­гаришлар Буюк Британиянинг барча йирик ша­ҳарлари, жумладан, пойтахт Лондонга ҳам таъсир кўрсатди.

2015 йилги сўровнома на­ти­жаларига кўра, Буюк Бри­тания­да чақалоқларга энг кўп қўйилган исм “Муҳаммад” экани маълум бўлди.

Дамин ЖУМАҚУЛ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2019 йил, 11-сонидан