Жамият

Саратон ўсимтасини тўхтатадиган чой

Чоп этилди Fevral 5, 2019 Саратон ўсимтасини тўхтатадиган чойda fikr bildirishni o'chirish

Япон кўк чойи(матча чойи) экстрактининг паст концентрацияси кўкрак саратони ҳужайралари тарқалишини тўхтатади.

Буюк Британиядаги Сэлфорд университети олимлари шундай хулосага келишди. Уларнинг тасдиқлашича, чой муайян саратон ҳужайралари метастазаси(тарқалиши)ни тўхтатишда қўлланиладиган кимёвий воситалар, хусусан рапамициннинг ўрнини босар экан.

Ушбу ичимлик оксидланган митохондриал метаболизм жараёнини бартараф этади. Яъни ҳужайраларга ривожланиш учун “ёнилғи” бермайди, аксинча уларни нофаол ва ўлик ҳолатга келтиради.

Олимлар ушбу чойнинг шифобахш хусусиятларини ўрганиш ҳали якунига етмаганини қўшимча қилишган.