Мақолалар

Шарқ марвариди

Чоп этилди Fevral 5, 2019 Шарқ марваридиda fikr bildirishni o'chirish

Кўҳна Хива ўтган асрлар давомида қанча-қанча воқеалар гувоҳи бўлган қадимий шаҳардир. Икки ярим минг йиллик тарихга эга шаҳар дунёга ўзининг Ичан қалъаси билан донғи  кетган. Осмонга бўй чўзган миноралари-ю, саноқсиз мадрасалари, мақбара ва масжидларни ўз ичига жам қилган бу кўҳна мажмуани шарқ марвариди, десак муболаға бўлмайди.

Ичан қалъа — Урта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Бу иншоот  шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан девор билан ажратилган. Қалъага 4 дарвоза (Богча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган. Ислом  меъморлигининг ажойиб обидалари: мадраса, масжид, миноралар уйғунлигини биз айнан шу гўшада учратишимиз мумкин. Қалъа тарихини, асосан, 4 даврга ажратишимиз мумкин: биринчиси Хоразмнинг қадимги давридан то могуллар истилосига қадар. Иккинчиси Хоразмнинг 1220 йилдаги могуллар истилосидан кейинг  тикланиш даври. Бу даврда Сайид Аловуддин мақбараси ва бошқа маҳобатли бинолар қурилган. Учинчи даври эса 16—17 асрларга тугри келади. Бу даврда пешайвонли Оқ масжид (1675), Хужамбердибек мадрасаси (1688) каби бинолар бунёд этилди, ва Куҳна арк истеҳкомлари мустақкамланди, куринишхона (хоннинг қабулхонаси) қурилди (1686—88). Туртинчи даври 18—20-асрларни уз ичига олади. Бу даврда Урта Осиё маҳаллий меъморлиги анъаналари асосида масжид, мадраса, тим ва тоқилар қурилди. 18-аср  охирида Жума масжид қайта қурилди ва унинг ёнида баланд минора ҳам қад кутарди. Қалъанинг ҳароба деворлари тикланди, бир қанча иморатлар таъмир қилинди. Муҳташам сарой, мадраса, мақбаралар барпо этилди: Коуҳна арк сарой қурилиши тугалланди. Янги ва катта Тош ҳовли саройи қурилди. Оллоқулихон карвон саройи, мадрасаси ва тими қурилди, халқ ижодининг ажойиб намунаси Паҳлавон Маҳмуд мақбараси қад кутарди. Араб Муҳаммадхон ва Муса Тура мадрасалари ҳам шу даврда яратилди. Хоразм хони Муҳаммад Аминхон И қалъанинг гарбий қисмига — Куҳна арк ёнига Калта минор номи билан машҳур булган минора қурдирди. Бу минора гарчи битказилмай қолган булсада, қалъага ўзгача фусун бериб туради. Ичан қалъа  меъморий ёдгорликлари ёгоч уймакорлиги, сангтарошлик, ганчкорлик, сиркор сопол ва бошқа ранг-баранг наққошлик безаклари билан безатилган. Хозирда мажмуа меъморий ёдгорлик сифатида муҳофазага олиниб, музейга айлантирилган 1990 йилдан бошлаб эса Бутун жаҳон ёдгорликлари руйхатига киритилган.

 

Шаҳзод Шомансуров тайёрлади.