Дунё янгиликлари

Мисрда 44 та масжид қайта очилади

Чоп этилди Fevral 5, 2019 Мисрда 44 та масжид қайта очиладиda fikr bildirishni o'chirish

Миср Араб Республикасининг Вақф ишлари вазирлиги хабарига кўра мамлакатда қайта таъмирлаш ишлари якунлангач 44 та масжид ўз фаолиятини бошлайди.

al-Yawm al-Sabi хабарлар сайтига кўра, вазирликнинг муҳандислик ишлари маркази раҳбари Мажди Абу Убайд таъмирланган масжидларнинг бир қанчаси февраль ойининг охирида жамоатчилик учун очилади.

Ушбу масжидларни таъмирлаш учун маблағ Вақф вазирлиги томонидан ажратилган. Масжидларнинг 14 таси Соҳағ вилоятида экани маълум қилиниб, қолганлари Беҳейра, Монуфия, Миня, Бени Суэф, Қена, Қалубия, Шарқия, Дакалия ва Сувайш вилоятларида экани айтилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати