Оила

Ота-онанинг фарзанд зиммасидаги ҳақлари

Чоп этилди Dekabr 31, 2019 Ота-онанинг фарзанд зиммасидаги ҳақлариda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз алайҳиссалом олдиларига бир киши келиб сўради: «Ё Расулуллоҳ, менга бир яхшиликни билдиринг, ундан дунёда хам, охиратда хам манфаат топай», деди «Ота-онанг борми?» деб сўраганларида у: «Ҳа», деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ундай бўлса уларнинг ҳаққини адо қил ва уларни овқатлантиргин, уларга едирган ҳар бир луқма учун жаннатда қаср бино қилинади», дедилар.
Ота-онанинг ҳаки хақида Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари «Бахтиёр оила» китобида ёзадилар. Фарзанд зиммасидаги Ота-она ҳақлари:

1. Ота-онасига берган неъматлари учун Аллох таолога шукур қилиш.

2. Ота-онани фарзанд учун кўрсатган иноятлари учун шукур ва ташаккур қилиш.

3. Ота-онани жеркимаслик ва уларга «уфф» хам демаслик.

4. Ота-онасига тавозув кўрсатиб меҳрибонлик қилиш.

5. Уларнинг олдига изн сўраб кириш.

6. Улар келганди ўрнидан туриб кутиб олиш.

7. Уларни исми билан айтмаслик улардан олдин юрмаслик ва ўтирмаслик.

8. Уларни олдиларига кирганда ва чикканда уларга салом бериш.

9. Уларни энг ёқимли лафзлар ила чақириш.

10. Уларга динлари ва дунёларида манфаат берадиган гапларни айтиш.

11. Динда улар билмайдиган нарсаларни одоб билан ўргатиш.

12. Уларни берган вожиб ва мандуб амрларига итоат қилиш.

13. Улар тарк қилишга амр килган нарсалардан ўзига зарар келтирмайдиганларини тарк қилиш.

14. Ота-онанинг олдига кирганда фақат улар изни билангина ўтириш.

15. Ота-она билан ўтирганда уларнинг рухсатисиз чиқиб кетмаслик.

16. Ота-онадан собир бўлган нарсалардан агар улардан беморлик ёки қарилик туфайли бавл қилиб юборишга ўхшаш ишлар бўлса хам қабиҳ санамаслик.

17. Ота-онанинг муҳаббатини қозонган кишиларнинг хурмат қилиш.

18. Уларнинг нафакасини яхшилаш, ҳадялар бериб туриш, уларни сўрашга муҳтож қилмай ёки миннат қилмай иззат кўрсатиш.

19. Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриш, ҳатто мушрик бўлса хам уларнинг розилигни топиш лозим.

20. Улар обрўсини химоя қилиш ва обрўсизланишига йўл қўймаслик.

21. Уларни хурсанд қилишни чораларини кўриш.

Юкоридаги фарзанд бурчларини бажаришни Аллох таоло хар бир фарзандларга бажаришни насиб этсин. Икки дунё азиз этсин (омин)

Жабарали Умаров,

Шаҳрихон туманидаги “Сарой” жоме масжиди имом-хатиби 

masjid.uz