Саломатлик

Газли сув буйрак учун хавфли

Чоп этилди Fevral 6, 2019 Газли сув буйрак учун хавфлиda fikr bildirishni o'chirish

Ширин газли ичимликларни хуш кўрувчилар нафақат семизликка, балки оғир буйрак хасталикларига ҳам дучор бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Clinical Journal of the American Society of Nephrology хабар қилди.

Кейси Ребхольц ўзининг Балтиморда жойлашган (АҚШ) Жон Гопкинс университетидаги ҳамкабслари билан  уч мингга яқин афроамерикаликларнинг сўнгги 15 йил ичидаги ҳаётини кузатиб, шундай хулосага келишди. Шу йиллар ичида уларнинг 6 фоизга яқини сурункали буйрак касаллиги қурбони бўлишди. Бу экспертларга касалликнинг ривожланишига кўпроқ қайси омиллар таъсир кўрсатишини кузатишга имкон берди.

Маълум бўлишича, газли сув ва бошқа ширинликлар касаллик ривожланишининг асосий омиллари бўлишган. Шунга ўхшаш маҳсулотлар кўп истеъмол қилган эксперимент иштирокчилари ўртача 61 фоизга кўпроқ буйрак фаолиятидаги етишмовчилик ва сурункали буйрак касаллигига гирифтор бўлишган.

Олимларнинг ишончи комилки, олинган натижа ширинроқ қилинган ичимликлар савдосини қонун билан чеклаш ёки уларга қўйилган солиқларни ошириш кераклигидан далолат беради. Шу каби чоралар туфайли семизлик тарқалишини олдини олиш ва буйрак хасталигига чалинган инсонлар сонини камайтириш мумкин.