Ўзбекистон янгиликлари

Хитойлик ёшлар Ўзбекистон тарихи билан танишади

Чоп этилди Fevral 6, 2019 Хитойлик ёшлар Ўзбекистон тарихи билан танишадиda fikr bildirishni o'chirish

“Ипак йўли” ­туризм халқаро университетида Хитойнинг UNMCSR-SNC ташкилоти бош котиби Цзянбо Ву бошчилигидаги делегация билан учрашув ­ўтказилди.

Мулоқотда Хитой олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Якунда имзоланган Ҳамкорлик меморандумида инновацион, илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, икки томонлама диплом, профессор-ўқитувчилар таркиби ва бакалаврлар тайёрлаш бўйича дастурларни ривожлантириш, академик алмашинувга йўл очиш каби масалалар кўзда тутилган.

Мазкур ҳужжат Хитой ­томонининг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида тузилган.

Учрашувда Хитой делегацияси аъзолари Ўзбекистонда тарих, мада­ният, санъат ва архитектурани ўрганишдан манфаатдор эканини таъкидлашди.

— Хитойда ҳамма ҳам Ўзбекистон Буюк Ипак йўли марказида жойлашганини билмайди, шу сабабли биз юртдошларимиз мамлакатингиз бой тарихи билан имкон қадар кўпроқ та­нишишини истаймиз. ­Лойиҳамиз маркази сифатида Ўзбекистонни танлаганимиз ҳам бежиз эмас, — дейди Хайнан университети вакили Ли Дзин.

Келгусида университет қошида хитой тили ҳамда хитой ­тилида сўзлашувчи гид-экскурсоводларни тайёрлаш марказлари очилиши режалаштирилган.

 

Фазлиддин АБИЛОВ, “Халқ сўзи” мухбири