Пазандалик

«Черри» салати

Чоп этилди Fevral 6, 2019 «Черри» салатиda fikr bildirishni o'chirish

Керакли маҳсулотлар: 

  • Мол гўшти – 150 г
  • Черри помидори – 5 дона
  • Бедана тухуми – 4 дона
  • “Салат” кўкати (таъбга кўра)
  • Зайтун ёғи – 1 чой қошиқ
  • Сирка – 1 чой қошиқ
  • Саримсоқ пиёз – 1 доно
  • Туз (таъбга кўра)
  • Қора муруч (таъбга кўра)

Тайёрланиши: Пиширилган мол гўштини сомонча шаклида тўғраймиз. «Салат» кўкатини қўлда узиб-узиб оламиз. Салат қайласи учун зайтун ёғига сирка, туз, қора мурчни таъбга кўра солиб, унга эзилган саримсоқ пиёз қўшиб барчасини аралаштириб оламиз. Тўғралган гўштни ва «Салат» кўкатини тайёрлаб олган қайламиз билан аралаштирамиз. Пиширилган бедана тухумни ва черри помидориларини икки бўлакка бўлиб оламиз. Ликопка қайлали кўкат ва гўшт аралашмасини солиб, устига тухум ва помидорларини териб чиқамиз.