Болалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни йиғлатган бола

Чоп этилди Fevral 6, 2019 Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни йиғлатган болаda fikr bildirishni o'chirish

Умар розияллоҳу анҳу ҳар доим масжидга намоз бошланишидан анча вақтли борар эди. Бир куни кичик болакайнинг масжидга шошилиб келаётганини учратиб қолди ва ундан:

– Нима бўлди, болам? Нега бунчалик шошқилаб келяпсан? – деб сўради.

Бола:

– Намозга боряпман, азон чақиргунча таҳоратимни янгилаб олмоқчи эдим, – деди.

Ҳазрати Умар:

– Болам, сен ҳали жуда кичиксан, сенга намоз фарз бўлгани йўқ-ку, – деди.

Бола:

– Ҳазратим, бу ишнинг кичиги, каттаси бўладими? Куни кеча мендан ҳам кичик бола вафот этган эди, мозорга олиб кетдилар, – деди.

Ҳазрати Умар боланинг бу жавобидан шу қадар қаттиқ таъсирландики, кўз ёшларини тутолмасдан: “Ё Раббий! Бу бола қандай яхши, қанчалик ақлли бола”, деди ва унинг ҳаққига дуо қилиб қўйди.

 

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.