Пазандалик

«Вискоди» ширинлиги

Чоп этилди Fevral 7, 2019 «Вискоди» ширинлигиda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар:

1. Ун – 3 стакан.
2. Маргарин – 350 гр.
3. Сметана – 200 гр.
4. Шакар – 1 пиёла
5. Тухум – 5 та
6. Ёнғоқ – 1 стакан.
7. Қайнатилган сут (варенный ирис) – 1 банка.
8. Разрыхлитель – 1 пачка.

 

 

Тайёрланиши:

Ун билан 300 гр. маргарин уқаланади. Сметанага разрыхлитель, 5та тухум сариғи солиб, унли массага қўшиб хамир қорилади. Хамир 3 зувалага бўлиниб, 30 дақиқа тиндирилади. 5 та тухум оқи 1 пиёла шакар билан бизэ қилинади.

 

 

Биринчи зувала ёйилиб, устига бизэ суртиб, майдаланган ёнғоқ сепилади. Ва духовкада қизаргунича пиширилади. Қолган зувалалар ҳам шундай пиширилади.

50 гр. маргарин 1 банка ирис билан миксер ёрдамида аралаштирилиб, крем ҳолига келтирилади. Пишган зувалалар орасига крем суртиб, ёпиштирилади. Шу кремдан пишириқ устига безак берилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

Лола Ҳакимова