Саломатлик

Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимоя

Чоп этилди Yanvar 11, 2020 Суннатда келган мева юрак хуружи ва инсультдан ҳимояda fikr bildirishni o'chirish

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларида кўп бора қайд қилинган зайтун ёғининг истеъмол қилиниши юрак-томир касалликларининг олдини олар экан. Бундай хулосага Канаданинг “Авлиё Михаил” касалхонаси қошидаги биотехнолигия тадқиқот маркази ходимлари келганлар. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, зайтун ёғи тўйинмаган ёғларга бой бўлган бошқа маҳсулотлар билан бир қаторда ҳаётни узайтириши мумкин экан, дея хабар қилади “Medical Xpress”.

Мутахассислар аполипотпротеин A-IV (ApoA-IV), қон плазмаси оқсили, тўйинмаган ёғларни ўз ичига олган таом истеъмолидан сўнг қон айланиши яхшиланишини аниқлашган. Олимларнинг фикрига кўра, ApoA-IV юрак-томир тизими фаолияти билан боғлиқ бўлган, одам организмидаги патологик жараёнларни ишга солувчи тромбоцитлар фаоллигини сусайтиришга ёрдам берар экан.

Аввалроқ юнон ва испаниялик мутахассислар суннатга мувофиқ суткасига 6-8 соатлик уйқу юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириб, ҳаётни узайтиришини аниқлашган.

islamnews