Пазандалик

Қувват шўрва

Чоп этилди Yanvar 11, 2020 Қувват шўрваda fikr bildirishni o'chirish

Масаллиқлар: гўшт қиймаси, пиёз, сабзи, картошка, помидор, мош, гуруч, оқ жўхори ёрмаси, ёғ ва туз. Масаллиқлар ҳажми одам сонига қараб, одатдаги суюқ овқат каби солинади. Агар гўшт қиймаси кўпроқ бўлса, таом янада мазалироқ чиқади.

Тайёрланиши: Таом одатдаги суюқ таомлар тартибида пиширилади. Яъни, қизиган ёғда гўшт қиймаси қовуриб олинади. Сўнг майда тўғралган пиёз, сабзи, қартошка, помидорни кетма-кет солиб, қовурилади. Яхшилаб қовурилгач, сув солинади. Таом қайнаб чиқмасдан олдин жўхори ёрмаси солинади. Ёрма юмшай бошлаганида мошни, мош юмшай бошлаганида эса гуруч солинади. Таом пишгач, майда тўғралган кўкат ва райҳон билан бирга дастурхонга тортилади.